Футзал: Ҳамюртларимиз жаҳон ва қитъа рейтингида юксалишга эришди
Хабар берганимиздек, мамлакатимиз футзалчиларининг яқинда якунланган Осиё кубогида 3-ўринни эгаллаши хайрли ишларга қўш қанот бўлди.
Қитъанинг энг нуфузли турнирларидан бири саналган мазкур мусобақада бронза медалига эга чиққан футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон рейтингидаги ўрнини икки поғонага яхшилади.
Бугунгача жаҳон рейтингида 23-ўринни банд этиб турган миллий терма жамоамиз 1284 очко билан 21-ўринга кўтарилди. Осиёда эса 3-ўринга жойлашиб олди.
Жаҳон рейтингини Бразилия, Испания ва Португалия жамоалари бошқариб келаётган бўлса, қитъамизда Эрон ва Япониядан кейинги поғонани ҳамюртларимиз банд этишга эришди.
Т.Рўзиев, ЎзА