English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: Бугунги рақибимиз Тожикистон терма жамоаси
12:23 / 2025-08-16

Бугун, 16 август куни пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тожикистон миллий терма жамоаси билан халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади.

Айтиш лозим, миллий терма жамоамиз футзалчилари жорий йил 10 августдан “Юнусобод” спорт мажмуасида ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.

Ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини доирасида Тожикистон билан учрашув 2026 йилги Осиё кубоги саралаш мусобақасига тайёргарликнинг бир босқичи ҳисобланади.

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Нодир Элибоевнинг таъкидлашича, “Юнусобод” спорт мажмуасида ўтаётган машғулотлар ва бугун Тожикистон жамоасига қарши ўтказиладиган ўйин жорий йилнинг 20-24 сентябрь кунлари Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган 2026 йилги Осиё кубогига саралаш мусобақасига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши билан аҳамиятли.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубоги саралаш босқичида Қирғизистон, Шарқий Тимор ва Фаластин терма жамоалари билан куч синашади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА