Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал бўйича “Осиё кубоги–2026”га қуръа ташланди
14:30 / 2025-11-05

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида футзал бўйича “Осиё кубоги–2026” мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси “С” гуруҳидан ўрин эгаллади. Ушбу гуруҳда Нодир Элибоев шогирдлари Осиё қитъасининг тўрт карра чемпиони — Япония, Тожикистон ҳамда Австралия терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

Қуйида барча гуруҳлар билан танишинг:

“А” гуруҳи: Индонезия, Ироқ, Қирғизистон, Жанубий Корея;

“B” гуруҳи: Таиланд, Вьетнам, Кувайт, Ливан;

“C” гуруҳи: Япония, Ўзбекистон, Тожикистон, Австралия;

“D” гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Саудия Арабистони, Малайзия;

Эслатиб ўтамиз, XVII Осиё кубоги финал босқичи баҳслари 2026 йилнинг 27 январь — 7 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА