Футзал: азалий рақиблар чорак финалда тўқнашади
Хабарингиз бор, Индонезия мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича Осиё кубогида гуруҳ босқичи учрашувлари ўз якунига етиб, чорак финалда иштирок этадиган терма жамоалар номи аниқ бўлди.
Кубогининг 1/4 финал ўйинлари эртага, 3 февраль куни старт олади. Ярим финал йўлланмасини берувчи учрашувларни Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги тўқнашув бошлаб беради. Жакарта жаҳридаги халқаро велодром мажмуасида ўтадиган учрашув мамлакатимиз вақти билан соат 11:00 да старт олади. Шунингдек, ушбу кунда Ироқ – Таиланд (13:00), Япония – Афғонистон (15:00) ва Индонезия – Вьетнам (17:00) терма жамоалари ўртасида беллашувлар бўлиб ўтади.
Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, агарда футзалчиларимиз чорак финалда Эрон устидан ғалаба қозона олса, ярим финалда Ироқ – Таиланд ўртасидаги ўйин ғолибига қарши 5 февраль куни баҳс олиб боради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА