Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: АГМК Осиёда тўртинчи, японлар эса яна қитъада тенгсиз
20:40 / 2019-08-17

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди.


Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати ўз якунига етди. Унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Ўзбекистон чемпиони АГМК жамоаси якунда 4-ўрин билан кифояланди.

Александр Петров шогирдлари ярим финалда Эрон чемпиони “Мис Сунгун” клубига имкониятни бой бергач, 3-ўрин учун кечган баҳсда Вьетнамнинг “Тай Сон Нам” жамоасига қарши паркетга тушди.

Маълумки, ушбу жамоалар гуруҳ босқичида ҳам тўқнаш келишган ва ўшанда АГМК футзалчилари ҳисобни биринчи бўлиб очишган бўлса-да, алал-оқибат йирик – 4:1 ҳисобида мағлубиятга учраганди. Афсуски, олмалиқликлар реванш олишолмади. Бу сафар ҳам Вьетнам чемпиони Александр Петров шогирдларига футзалдан “сабоқ беришди”.

Қизиғи, бугун ҳам Ўзбекистон чемпиони ҳисобни очган ва биринчи бўлимдан кейин 3:1 ҳисобида олдинда бораётган эди. Бироқ, якунда олмалиқликлар 4:6 ҳисобида ютқазиб қўйишди ва 4-ўрин билан чекланди. Эътиборлиси, бу АГМКнинг ушбу мусобақадаги энг яхши натижасига айланди.

Финалда Япониянинг “Нагоя Оушенс” ва Эроннинг “Мис Сунгун” клублари ўзаро тўқнаш келишди. Унда кунчиқар юрт вакиллари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва мусобақа ғолибига айланди. Таъкидлаш керак, бу “Нагоя Оушенс” жамоасининг ўз тарихида тўртинчи бор Осиё чемпиони бўлиши.

Футзал. Клублар ўртасида Осиё чемпионати

3-ўрин учун

“Тай Сон Нам” (Вьетнам) – АГМК (Ўзбекистон) – 6:4

Финал

“Нагоя Оушенс” (Япония) – “Мис Сунгун” (Эрон) – 2:0