Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футзал: 2026 йилги режа ва мақсадлар белгилаб олинди
11:50 / 2026-01-13

Ўзбекистон футзал федерациясининг навбатдаги ишчи йиғилишида 2025 йил якунлари таҳлил қилиниб, жорий йилги устувор вазифалар муҳокама этилди.

Йиғилишда миллий чемпионатининг 6-7-тур учрашувлари муваффақиятли ташкил этилгани, нафақат Олий лига, балки Биринчи лига баҳсларига мухлислар томонидан қизиқиш ортиб бораётгани таъкидланди.

Шунингдек, мавсум якунида Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ўтказилган йиғин доирасида жаҳоннинг ТОП жамоаларидан бири — Россия терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ташкил этилгани ва унда вакилларимиз иродали ғалабани қўлга киритгани қайд этилди.

Муҳокамалар жараёнида Ўзбекистон футзал федерацияси раҳбари Бекзод Маматқулов 2026 йил мамлакатимиз футболи учун муҳим ва масъулиятли йил эканини таъкидлаб, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этиши, футзал бўйича миллий терма жамоа Осиё кубогида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши кераклигини билдирди.

Шунингдек, миллий терма жамоага захира ҳисобланган ёшлар терма жамоасига алоҳида эътибор қаратиш, иқтидорли ёш футболчилар учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларни ватанпарварлик, интизом ва масъулият руҳида тарбиялаш муҳимлиги борасида сўз юритилди.

Тадбирда аёллар футзали, болалар ва ўсмирлар футзали ҳамда соҳил футболи йўналишларидаги 2026 йилги мавсум режалари кўриб чиқилди.

Т.Рўзиев,  

ЎзА