Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчиларимиз Осиё кубогини ғалаба билан бошлади
21:04 / 2026-01-07

Саудия Арабистони яшил майдонларида давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси дастлабки 3 очкони қўлга киритди.

Гап шундаки, мазкур нуфузли мусобақада Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси “C” гуруҳидаги илк ўйинини Ливан терма жамоасига қарши ўтказди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизга ғалаба келтирган голларга Амирбек Саидов, Равшан Хайруллаев ва Сардор Баҳромов муаллифлик қилди.  

Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйин Жанубий Корея – Эрон ўртасиди ўтказилди ҳамда учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди - 0:0.  

Шу тариқа, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк турдан сўнг 3 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Жанубий Корея ва Эрон эса 1 очко билан 2-3 ўриндан жой олган бўлса, Ливан очкосиз сўнгги поғонада қолди.

Энди иккинчи тур доирасида 10 январь куни Ўзбекистон – Эрон ва Жанубий Корея – Ливан учрашувлари ўтказилади.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА