Футболчиларимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади
Саудия Арабистонида футбол бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган Осиё кубогининг “А” гуруҳ биринчи туридан ўрин олган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари баҳси бўлиб ўтди.
Мазкур ўйинда Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Термамизга ғалаба келтирган голларга Садриддин Ҳасанов, Нурбек Сарсенбоев, Асилбек Алиев, Абубакир Шукруллаев муаллифлик қилди
Энди футболчиларимиз гуруҳдаги иккинчи учрашувни 6 апрель куни Хитой термасига қарши ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА