Футболчиларимиз олимпия йўлланмаси учун майдонга тушади
Бугун, 22 январь куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Таиландда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг ярим финалида Олимпия ўйинлари ва финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони термаси билан рақобатлашади.

Мазкур ўйин Бангкок шаҳридаги “Ражамангала“ стадионида Тошкент вақти билан соат 15:15да бошланади. Учрашувни япониялик Рюжи Сато бош ҳакам сифатида олиб борса, қанотларда унга ҳамюртлари Жун Михара ва Хироши Ямаучи ёрдам беради.
Осиё чемпионатининг иккинчи ярим финал ўйини Жанубий Корея ва Австралия термалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу ўйинга Патум Тани шаҳридаги “Таммасат” стадиони мезбонлик қилади.