Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчиларимиз Хорватияни таслим этди
23:12 / 2025-11-15

Қатарда ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси нимчорак финал босқичига йўл олди.

Аниқроқ айтганда, мундиал доирасидаги 1/16 финал босқичида Исломбек Исмоилов бошчилигидаги терма жамоамиз хорватиялик рақиблари билан куч синашди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Натижада ғолиб жамоа пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Унда терма жамоамиз 4:3 ҳисобида зафар қучди.

Эндиликда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси 18 ноябрь куни Италия терма жамоасига қарши 1/8 финал доирасида майдонга тушади. Маълумки, Италия 1/16 финалда Чехияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шунингдек, ҳозиргача ўтказилган учрашувларда Германия — Буркина-Фасо ва Сенегал — Уганда баҳслари 0:1 ҳисобида якунланди. Шу тариқa Буркина-Фасо ва Уганда жамоалари чорак финал остонасида ўзаро тўқнашади. Қайд этиш лозимки, агар футболчиларимиз чорак финалга йўл олса, айнан шу жуфтлик ғолиби билан 1/4 финалда куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА