Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчилар муносиб тақдирланди
11:40 / 2022-09-02

Жиззах шаҳри “Турон” маҳалла фуқаролар йиғинида мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” эзгу ғояси остида ўтган тадбир – қўшалоқ байрам сифатида катта тантана билан нишонланди.

Мамлакатимиз бўйлаб футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) раиси кубоги учун Тошкент шаҳрида ўтган республика финал босқичида фахрли 3-ўринни қўлга киритган Жиззах шаҳридаги ушбу маҳалланинг уюшмаган, ишсиз ҳамда кам таъминланган ёшларидан ташкил топган “Турон” жамоаси шаҳар ҳокимлиги, спорт ишларини ривожлантириш бўлими, вилоят футбол федерацияси, кенг жамоатчилик ҳамда маҳалла аҳли томонидан тантанали кутиб олинди.

ДХХ ташаббуси билан 2021 йилда бошланган ушбу турнирда жорий йил иштирок этувчилар сони ўтган йилгидан бирмунча кўп бўлди. Баҳорда старт олган турнирни 18 минг 629 та, шундан – мини-футболда 9 минг 348 та, футболда 9 минг 281та жамоага жамланган 241 минг 976 нафар ҳаваскор футболчилар ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Турнирнинг республика босқичида 3-ўринни эгаллаган Жиззах шаҳридаги “Турон” МФЙси ёшларидан ташкил топган худди шу “Турон” номидаги жамоа аъзолари, эришган зафарлари эвазига бир ҳафта давомида Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Шафран” тоғ-курорт комплексида дам олиб, ниҳоят ўзлари яшайдиган жонажон шаҳрига қайтиб келди.

ДХХ раиси кубоги учун ўтган футбол турнирида фахрли 3-ўринни қўлга киритган “Турон” жамоаси тантанали равишда кутиб олиниб, барча футболчилар ҳамда мураббийлар Жиззах шаҳар ҳокими томонидан муносиб тақдирланди.

Энди “Турон” жамоаси эришган ютуғи эвазига маҳалла ёшлари учун “Strееt workout” майдони ҳамда Жиззах шаҳар ҳокими томонидан футбол майдони қуриб бериладиган бўлди.

А.ҚАЮМОВ, Ж.ЁРБЕКОВ (сурат) ЎзА