Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клублари футболчилар билан тузиладиган меҳнат шартномаларида Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган суммада маош белгилаш лозимлигини билдирди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, профессионал футбол клубларида ойлик-маошларнинг юқори миқдори ошишда давом этмоқда. Бироқ, ёш иқтидорларни рағбатлантириш масаласида қатор муаммолар борки, бу, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори кўринишида маош олаётган футболчида фаолияти билан боғлиқ бир қатор қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Шу сабабли, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ҳамкорликда Ўзбекистон футбол ассоциациясига мазкур масалада қўшма таклиф киритди.
Ҳозирда “Футболчилар мақоми ва трансфери бўйича регламент”га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш устида иш олиб борилмоқда. Бунда профессионал футболчи мақоми қайта кўриб чиқилади. Шунингдек, машғулот компенсацияси ва шу билан боғлиқ масалалар янада аниқроқ кўринишда тартибга солиниши назарда тутилмоқда.
Т.Рўзиев, ЎзА