Футболчи қизларимизнинг йирик ғалабаси
Футбол бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида ўтаётган "CAFA women's championship-2022" турнирида Қирғизистон термаси билан рақобатлашди.
Ушбу учрашувда футболчиларимиз рақибларини йирик 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, очколар сонини 9 тага етказиб олди.
Ўйинда вакилларимиз таркибида Нилуфар Қудратова дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Мадина Ҳикматова, Диёра Ҳабибуллаева ҳамда Зарина Маматкаримова биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, Қирғизистон терма жамоаси аъзоси Дилнура Абдулла қизи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз навбатдаги учрашувни 20 июль куни Эрон термасига қарши ўтказади.
ЎзА