Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футболчи қизларимиз Осиё кубогига йўл олди
09:53 / 2025-08-11

Пойтахтимизда қизлар ўртасида футбол бўйича U20 Осиё кубогининг финал босқичига йўлланма берувчи саралаш баҳсларининг “G” гуруҳида учинчи тур ўйинлари ўтказилди.

“Дўстлик” стадионида ташкил этилган Ўзбекистон ва Иордания термалари баҳси 3:3 ҳисобида якунланди. Натижада ҳар икки жамоа 7 очко жамғарди. Бироқ голлар нисбатига кўра, футболчи қизларимиз тўғридан-тўғри Осиё чемпионатининг финал босқичига йўл олди. Иордания эса энг яхши иккинчи ўрин соҳиби сифатида ушбу мусобақада қатнашадиган бўлди.  

[gallery-24693]

Шимолий Мариана ороллари ва Баҳрайн терма жамоалари ўртасидаги ўйин 3:0 ҳисобида ўз якунига етди. Шу тариқа Шимолий Мариана ороллари жамоаси гуруҳда 3 очко билан учинчи ўриндан жой олди. Баҳрайн эса очкосиз сўнгги поғонада қолди.  

Энди Владимир Панов бошқарувидаги Ўзбекистон U20 қизлар терма жамоаси 2026 йилнинг 1-18 апрель кунлари Таиландда бўлиб ўтадиган Осиё кубогида иштирок этади.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Алмурод Мамадаминов (сурат)  

ЎзА