Футболчи қизларимиз бугун Осиё кубогида навбатдаги ўйинини ўтказади
Австралияда футбол бўйича аёллар ўртасида давом этаётган Осиё кубогининг “B” ва "C" гуруҳларида бугун, 6 март куни иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади.
“B” гуруҳидан ўрин олган терма жамоамиз иккинчи турда Хитойга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув мамлакатимиз вақти билан соат 13:00 да “Сидней” стадионида бўлиб ўтади. Шу куни КХДР ва Бангладеш баҳси ҳам ташкил этилади.

"C" гуруҳида эса Япония ва Ҳиндистон, Хитой Тайпейи ҳамда Вьетнам терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Дарвоқе, куни кеча "A" гуруҳида иккинчи тур учрашувлари ўз якунига етди. Унда Австралия 4:0 ҳисобида Эрон термасини таслим этган бўлса, Филиппин ва Жанубий Корея баҳси 0:3 ҳисобида якунланди. Натижада Жанубий Корея ва Австралия терма жамоалари ҳисобидаги очколари 6 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА