Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол. Ёшларимиз Эрон, Қатар ва Туркманистон билан бир гуруҳда
15:55 / 2022-02-17

Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида Ёшлар (U-23) ўртасида Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланди. 1-саватчадан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси маросим якунида Эрон, Қатар ва Туркманистон термалари билан бир гуруҳдан жой олди.

Қуръа натижалари:

"A" гуруҳи: Ўзбекистон, Эрон, Қатар, Туркманистон
"B" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ироқ, Кувайт
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Малайзия
"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Япония, Тожикистон

Хабарингиз бор, мазкур саралаш ўйинлари шу йилнинг 1-19 июнь кунлари мамлакатимиз стадионларида бўлиб ўтади.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА