Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол хабарлари
17:39 / 2026-01-14

Австралиялик марказий ҳимоячи Александар Шушняр Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси билан шартнома имзолади. 31 ёшли футболчи ўтган мавсум “Ньюкасл Жетс” сафида 23 ўйинда қатнашиб, биттадан гол ва ассист қайд этган эди.

***

“Бунёдкор” янги мавсум олдидан Дмитрий Плетнёв, Шаҳзод Неъматжонов, Дилшод Аҳмадалиев, Муҳаммад Ҳакимов ва Ислом Анваровни Суперлига рўйхатидан ўтказди. Ушбу беш нафар футболчи билан 2027 йилгача шартнома имзоланди.

***

“Навбаҳор” Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтадиган ўқув-машғулот йиғинига йўл олди. 30 январь кунига қадар давом этадиган мазкур йиғинда бир қатор халқаро ўртоқлик учрашувлари режалаштирилган.

***

Гаити, Эрон, Кот-д'Ивуар ва Сенегал миллий терма жамоалари мухлислари 2026 йилги Жаҳон чемпионати ўйинларига ташриф буюра олмасликлари мумкин. Гап шундаки, ушбу давлат фуқаролари учун АҚШга кириш тақиқлангани сабаб бўлмоқда.  

Маълум қилинишича, АҚШга кириш тақиқи фақат футболчилар, мураббийлар ва расмий делегация аъзолари учун истисно тариқасида амал қилмайди. Эрон, Кот-д'Ивуар, Гаити ва Сенегал мухлислари, шунингдек, ушбу мамлакатлар футбол федерациялари виза ололмасликларидан хавотирда. Сабаби, мазкур терма жамоалар ўз ўйинларини айнан Америка шаҳарларида ўтказиши белгиланган

Эслатиб ўтамиз, "ЖЧ-2026" учта мамлакат: АҚШ, Мексика ва Канадада бўлиб ўтади. Мундиал 11 июндан 19 июлгача давом этади.

***

“Трансфермаркт” нашрининг маълум қилишича, “Навбаҳор” клуби 27 ёшли Ваня Илични 250 минг еврога сотиб олди. Ваня Илич фаолияти давомида Сербиянинг “Рад”, “ОФК Жарково”, “Раднички”, “Колубара” жамоаларида ўйнаган.

Футболчи жорий мавсум Сербия Суперлигасида 19 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол ва 1 та ассист қайд этган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА