French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол хабарлари
15:55 / 2025-12-25

Янги мавсум олдидан “Сўғдиёна” жамоаси таркибини кучайтиришда давом этмоқда. Жиззахликлар сербиялик 34 ёшли дарвозабон Никола Миркович билан 2026 йил якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Миркович фаолияти давомида Сербия, Дания ва Греция клубларида тўп сурган, сўнгги жамоаси “Чукарички” бўлган.

***

Испаниянинг амалдаги чемпиони “Барселона” ҳимоя чизиғини мустаҳкамлаш мақсадида португалиялик Жоау Конселуни жамоага қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Айни пайтда “Ал-Ҳилол”да ўйнаётган 31 ёшли ҳимоячининг Саудия Арабистонини тарк этиш истаги трансфер амалга ошишига хизмат қилиши мумкин.

***

Африка Миллатлар кубогининг 1-туридан ўрин олган сўнгги учрашувда Камерун терма жамоаси Габонни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Ягона гол учрашувнинг 6-дақиқасида Карл Этта Эйонг томонидан урилди. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Кот-д’Ивуар Мозамбик устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган.

***

“Қўқон-1912” жамоаси янги мавсум олдидан илк трансферини амалга оширганини маълум қилди.

***

Англиялик ҳужумчи Маркус Рэшфорд 2025/2026 йилги мавсум якунига қадар ижара асосида “Барселона”да тўп суради. Футболчи каталонияликлар сафида қолишни исташини ҳамда асосий мақсади совринлар қўлга киритиш эканини таъкидлади. У жорий мавсум 24 ўйинда 7 та гол ва 11 та голли узатма муаллифи бўлган.

***

Футзал бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 7-тур учрашувлари 2026 йил 7–12 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

***

“Ал Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бензема рассом Пабло Пикассонинг 1964 йилда яратилган “Соқолли эркак портрети” асарини 10 миллион еврога харид қилди.

***

ОЧЛ–2 мусобақасининг 6-турида “Истиқлол” жамоаси Баҳрайнда “Ал Мухаррақ” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Рустам Ашурматов тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва Sofascore томонидан 7,3 баҳо олди.

***

Ла Лига томонидан декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси мукофотига Килиан Мбаппе, Ламин Ямал, Йонуц Раду, Коке ва Херман Валера номзод сифатида кўрсатилди.

***

CIES талқинига кўра, “Сурхон” ҳимоячиси Беҳруз Каримов Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчиси деб эътироф этилди. 2007 йилда туғилган футболчининг трансфер қиймати 1,3–1,5 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА