French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол хабарлари
10:52 / 2025-12-19

-

“Нефтчи” клуби қишки трансфердан унумли фойдаланмоқда. Гап шундаки, клуб Ўзбекистон U17 терма жамоаси сардори Мўминхон Баҳодирхоновни ўз сафига қўшиб олди. Қайд этиш жоизки, бунгача клуб Нурбек Сарсенбаев, Азизбек Еримбетов ва Иброҳим Шокиров билан таркибни тўлдирган эди.

***

“Пахтакор” жамоаси аъзоси Ҳожиакбар Алижонов якунланган мавсумда шерикларига энг кўп голли узатма берган футболчига айланди. У барча расмий учрашувларда жами 15 бор бу ишни амалга оширди. "Пахтакор" сафидаги илк мавсумида Башар Ресан ҳам бу борада яхши натижа қайт этди. Ироқлик футболчи ҳисобида 13 ассист мавжуд. Яна бир ҳимоячи Дилшод Саитов 6 голли узатма соҳиби бўлди.

***

Марокаш терма жамоаси Қатарда якунига етган Араб Кубоги финалида Иорданияни қийинчилик билан мағлубиятга учратиб, бош совринни қўлга киритди ва ўз тарихида иккинчи марта бу номга сазовор бўлди.

***

Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси томонидан илк марта "Йил кашфиёти" номинацияси ўз эгасини топди. Қувонарлиси шундаки, ЎФА Кубогида "Пахтакор" U16 жамоасининг чемпион бўлишига муносиб улуш қўшган вингер жорий мавсум 1-лига “Фарм” жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди.

***

Англия Лига Кубоги ярим финал жуфтликларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, амалдаги чемпион "Ньюкасл" таркибида ўзбек ўғлони бўлган "Манчестер Сити"га қарши ўйин ўтказадиган бўлди. Шунингдек,  "Арсенал" ва "Кристал Пэлас" ўртасидаги чорак финал қарама-қаршилиги ғолиби эса "Челси" билан тўқнаш келади.

Ярим финал икки ўйиндан иборат бўлади. Илк учрашувлар 2026 йил 12 январда, жавоб баҳслари эса 2026 йил 2 февраль куни бўлиб ўтади. Лига Кубоги финали 22 март куни "Уэмбли" стадионида ўтказилади.

***

Англия Премьер-лигасида иштирок этаётган “Эвертон” ҳужумкор футболчиси Илимана Ндиайега айни дамда  “Тоттенхэм”, “Ньюкасл”, “Ювентус”, “Милан” ва “Атлетико” жамоалари қизиқиш билдирмоқда. У АПЛ ва бошқа мусобақаларда 11 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва бир голга узатма берди. “Transfermarkt” портали вингернинг қийматини 35 миллион евро, деб баҳолаган.

***

Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, "қироллик клуби" собиқ бош мураббийи бўлган Зидан Франция футбол федерацияси билан миллий жамоа бошқаруви бўйича оғзаки келишувни амалга оширган. Бироқ ҳали томонлар шартнома имзоламаган.

Олдинроқ унинг "Реал", "Манчестер Сити" ва "Челси" билан музокаралар ўтказгани борасида маълумотлар берилганди.

***

Тошкентда тайёргарлик жараёнини ўтказаётган "Андижон" Ўзбекистон U-21 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Миллий футбол марказидаги ёпиқ манежда ўтказилган баҳсда "бургутлар" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" 24 декабрь куни Доҳада "Ал Аҳли" билан рўбарў келади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА