Футбол: учта ўйинда дарвозаларга 12 та тўп киритилди
Чемпионатининг 14-тур ўйинларига старт берилди. Кеча – 1 август куни суперлигада “Сурхон” – “Олимпик”, “Пахтакор” – “Динамо”, “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу учта ўйинда дарвозаларга 12 та тўп киритилди.
“Сурхон” “Олимпик” жамоасига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси эса ўз майдонида Самарқанднинг “Динамо” клубини қабул қилди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
[gallery-8108]
Учинчи учрашувда жиззахликлар пойтахтнинг “Бунёдкор” командасини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди.
14-турнинг қолган учрашувлари 2 ва 3 август кунлари бўлиб ўтади.
Алмурод Мамадаминов (сурат), ЎзА