Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: U-23. Хитой жамоаси яна мағлуб этилди
11:24 / 2023-06-20

Хабар берганимиздек, айни кунларда халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этаётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойга қарши иккинчи учрашувни ўтказди.

"Париж-2024" Олимпиадасига ҳозирлик кўраётган Тимур Кападзе шогирдлари мазкур баҳсда ҳам рақиблари устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Хитой дарвозасига йўлланган голларга Жасурбек Жалолиддинов ва Алишер Одилов муаллифлик қилди. Биринчи ўйинда терма жамоамиз аъзолари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.  

Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказаётган Ўзбекистон U-18 терма жамоаси кеча Туркия терма жамоаси билан куч синашди. Иккинчи бор ўтган ўртоқлик ўйинида ҳамюртларимиз 0:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Фарҳод Нишонов бошқарувидаги жамоа биринчи учрашувда Туркия терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА