21 ёшлилар ўртасида ўтказилган 26-тур ўйинларидан сўнг чемпионат мавсуми ниҳоясига етди.
Мусобақанинг пешқадами номи аллақачон аниқланиб бўлинган – АГМК муддатидан анча олдин олдига қўйган чемпионлик мақсадига эришиб бўлганди. Бугунги натижалар чемпионатнинг кичик кумуш ва бронза медаллари эгаларини аниқлаб бериши билан муҳим эди. Иккинчи ўринга эса бир эмас тўрт жамоа даъвогарлик қилаётганди.
Энг қулай имконият «Насаф»да бўлиб, қаршиликлар ўз майдонида «Локомотив»ни мағлуб этсалар кифоя бўларди. Учрашувнинг бошидаёқ Зафар Холмуродов шогирдлари ҳисобни очиб, мақсад сари биринчи қадамни ташлашганди. Бироқ иккинчи бўлимда бир захиранинг ўзида тўрт футболчини алмаштирган «темирйўлчилар» уч дақиқада кетма-кет иккита гол киритишиб, ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Қўшиб берилган беш дақиқанинг сўнгги сонияларида майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.
Аммо қўлга киритилган бир очко қаршиликларни қувонтирмади, сабаби. Тошкентда «Пахтакор» «Бунёдкор»ни мағлуб этиб, ўзлари учун керакли натижани қайд этиб бўлишганди. «Пахтакор»да ҳам, «Насаф»да ҳам 45 очко йиғилди, фақат ўзаро ўйинлар натижасига кўра тошкентликлар иккинчи поғонадан жой олишди, қаршиликларга эса учинчи ўрин насиб этди. Қолган учрашувлар натижалари деярли ҳеч нарсани ҳал этмади.
U-21. 26-тур.
26 ноябрь, жума
БУНЁДКОР – ПАХТАКОР – 1:2 (1:0).
Тошкент. «Бунёдкор» академияси майдони. 123 томошабин.
Голлар: Музаффар Олимжонов, 12 (1:0), Шахзодбек Раҳматуллаев, 72 (1:1), Рустам Турдимуродов, 81 (1:2)
СУРХОН – МАШЪАЛ – 1:1 (1:0)
Термиз. «Алпомиш» стадиони. 170 томошабин.
Голлар: Муҳаммад Али Абдураҳмонов, 20 (1:0), Асадбек Жўрақулов, 50 (1:1)
ҚИЗИЛҚУМ – МEТАЛЛУРГ – 2:0 (0:0)
Навоий. «Ёшлик» стадиони. 86 томошабин.
Голлар: Илҳомжон Кенжаев, 55 (1:0), Бобомурод Имомов, 89 (2:0)
ТУРОН – АНДИЖОН – 2:1 (1:1)
Яйпан. «Ўзбекистон» стадиони захира майдони. 35 томошабин.
Голлар: Умиджон Ўктамалиев, 1 (1:0), Аслбек Айсаров, 40 (1:1), Рустамхон Азимов, 47 (2:1)
НАВБАҲОР – ҚЎҚОН-1912 – 2:0 (1:0)
Наманган. «Марказий» стадион захира майдони. 185 томошабин.
Голлар: Жаҳонгир Турсунов, 42 (1:0), Ҳусаин Эргашбоев, 77 (2:0)
АГМК – СЎҒДИЁНА – 2:0 (0:0)
Олмалиқ. «Металлург» стадиони. 35 томошабин.
Голлар: Зоҳиджон Раҳимов, 66 (1:0), Нодирхон Неъматхонов, 68 (2:0)
НАСАФ – ЛОКОМОТИВ – 2:2 (1:0)
Қарши. «Меҳнатчи» стадиони. 77 томошабин.
Голлар: Шахбоз Нуриддинов, 18 (1:0), Анваржон Алижонов, 70 (1:1), Шерзоджон Комилов, 73 (1:2), Шерали Расулов, 90+5 (2:2).
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА