Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол U-20. Англия ва Гамбия Аргентина сафида
11:23 / 2023-05-26

Аргентинада ёшлар ўртасидаги давом этмоқда. Кеча, 25 майдан 26 майга ўтар кечаси “Е” гуруҳида Уругвай-Англия учрашуви инглизларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ироқ-Тунис ўйинида 0:3 ҳисоби қайд этилди.

“Ф” гуруҳида Гамбия ёшлари Франция вакилларини 2:1 ҳисобида енгди. Гондурас ҳамда Жанубий Корея ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди — 2:2.  

Ушбу ўйинлар билан 2-тур баҳсларига якун ясалди.  

U-20 Жаҳон чемпионатининг 2-туридан кейинги сарҳисобга кўра, Аргентина, АҚШ, Англия, Колумбия, Нигерия ва Гамбия терма жамоалари муддатидан аввал кейинги босқичга чиқиш масаласини ҳал этди.  

Бугун, 26 майдан 27 майга ўтар кечаси “А” ва “Б” гуруҳларида 3-тур ўйинлари ўтказилади. “А” гуруҳида Аргентина-Янги Зеландия, Ўзбекистон-Гватемала, “Б” гуруҳида Эквадор-Фиджи, Словакия-АҚШ жамоалари куч синашади.  

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сўнгги турда Гватемалага қарши кечадиган ўйинда майдонга оқ либосда, дарвозабон сариқ либосда тушади.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон-Гватемала учрашуви бош ҳаками этиб мисрлик Муҳаммад Маъруф тайинланган. Қанотларда марокашлик Закариё Бринси ва жазоирлик Аббос Акрам фаолият юритади. Захирадаги ҳакам вазифасига мавританиялик Боу Абдулазиз тайинланган.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, кеча кечки пайт Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гватемалага қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотларда иштирок этди.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА