Футбол: U-17 Жаҳон чемпионати. Чорак финал. Франция-Ўзбекистон “дуэли”
Бугун, 25 ноябрь куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси U-17 Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Франция терма жамоасига қарши майдонга тушади.
Мазкур ўйинда умидли футболчиларимиз оқ-кўк либосда, дарвозабонимиз эса тўқ сариқ либосда ҳаракатланади.
Учрашувни мавританиялик ҳакам Даҳане Беида бошқариб боради. Унга қанотларда Димбиниаина Андриатианаривело (Мадагаскар) ва Жонатан Аҳонто (Того) ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифасида эса Пере Атчога (Габон) фаолият олиб боради.
Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 13:30 да бошланади.
Т. Рўзиев, ЎзА