Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Туркия "Евро-2028" ва "Евро-2032"ни қабул қилишга даъвогар 
10:11 / 2023-04-14

Туркия футбол бўйича 2028 ва 2032 йилги Европа чемпионатини ўтказишга даъвогарлик қилади. Бу ҳақда Туркия футбол федерацияси УEФАга расмий ариза топширди. 

"Евро-2028" мезбонлигига туркияликлардан ташқари Буюк Британия – Ирландия ҳамкорлиги даъвогарлик қилаётган бўлса, "Евро-2032" мусобақасини ўтказиш учун Италия асосий номзод саналади. 

"Евро-2028" ва "Евро-2032" учун айнан қайси мамлакатлар мезбонлик учун кураш олиб бориши ва номзод ҳисобланиши масаласида УЕФАнинг октябрь ойида ўтказиладиган Ижроия қўмитасида қарор қабул қилинади, дейилади хабарда.

ЎзА