Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Терма жамоамизнинг илк ғалабаси
23:26 / 2022-06-01

Бугун, 1 июнь куни Ўзбекистонда старт олган U23 Осиё кубогида терма жамоамиз биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди.

Туркманистонга қарши баҳсда футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Биринчи таймда дарвозалар дахлсиз қолди. Иккинчи бўлимда амалга оширган ўзгаришлар ўз сўзини айтди ва захирадан ўйинга қўшилган Улуғбек Ҳошимов пенальтидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. 75-дақиқада киритилган бу гол баҳс якунигача ўзгармади ва ёшларимиз 3 очкони қўлга киритишди.

[gallery-7403]

Гуруҳимиздаги кейинги жуфтликда Эрон ва Қатар терма жамоалари муроса кўчасини танлашди. Шу тариқа, Темур Кападзе шогирдлари биринчи турдан сўнг квартет пешқадамига айланиб олмоқда. 

Энди Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи ўйинни 4 июнь куни Қатарга қарши ўтказади.

ЎзА