Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Терма жамоаларимиз Россия ва Марокаш билан куч синашади
11:51 / 2023-09-11

Бугун, 11 сентябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон U-17 ва U-18 терма жамоаларимиз Россия ва Марокаш терма жамоалари билан назорат учрашувларида майдонга тушади.

Фарҳод Нишонов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоамиз Бухорода Россия термасига қарши иккинчи баҳсни ўтказишга ҳозирлик кўраётган бўлса, Туркияда ўқув-машғулот ўтказаётган мамлакатимизнинг  17 ёшгача бўлган футболчилари Марокаш вакиллари билан куч синашади.  

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 8 сентябрь куни Бухоро стадионида Россия жамоасига қарши ўтказилган биринчи учрашувда муроса йўлини(3:3)  танлаганди. Назорат ўйинининг U-17лар ўртасидаги илк ўйинда эса ҳамюртларимиз Марокаш жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.  

Т. Рўзиев. ЎзА