English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Тартиб-интизом қўмитаси Самвел Бабаянни жазолади
12:07 / 2026-03-05

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қошидаги Тартиб-интизом қўмитаси Суперлиганинг 2026 йилги мавсум 1-турида кузатилган қоидабузарликлар юзасидан эълон қилган қарорга кўра, 27 февраль куни бўлиб ўтган "Андижон" — "Сўғдиёна" учрашувининг 44-дақиқасида андижонликлар бош мураббийи Самвел Бабаян майдон четида рақиб футболчисининг тўп билан ҳаракатланишига атайлаб халақит бергани сабабли, қўмита Тартиб-интизом кодексининг тегишли моддасига асосан жарима интизомий жазо чорасини қўллади.

Шунингдек, жорий йил 1 март куни ОКМК — "Бунёдкор" баҳсида тошкентликлар футболчиси Дмитрий Плетнёв ҳакам қарорига норозилик билдиргани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилган эди. Ушбу ҳолат бўйича ҳакамнинг билдиргиси кўриб чиқилди ва Суперлига регламентининг 15.37-бандига мувофиқ, "Бунёдкор" клубига огоҳлантириш интизомий жазо чораси белгиланди.

Низомнинг мазкур бандига кўра, мавсумнинг қолган қисмида "Бунёдкор" футболчилари томонидан вақтни чўзиш ёки ҳакам қарорига эътироз сабабли сариқ карточка олинса, уларга нисбатан тўғридан-тўғри жарима жазо чораси қўлланилади.

Т.Рўзиев, ЎзА