Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол. Швецияга мағлубият – хавотир эмас, кўнгиллар таскин топди
10:34 / 2021-09-06

Мағлубиятга учраб ҳам кўнгиллар таскин топиши мумкинми, дерсиз. Шунақаси ҳам бўларкан.

Кена футбюол бўйича мамлакат миллий терма жамоамиз Швеция пойтахти Стокгольмда маҳаллий миллий терма жамоа билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Тўғри, швецияликларнинг биз билган, таниган юлдузлари майдонга тушмади, терманинг захира таркиби рақиблик қилди. Аммо Тожикистон, Қирғизистон каби қитъамизнинг у қадар кучли жамоалари билан синов ўйини қилгандан кўра Европадаги кучли терманинг иккинчи таркиби билан ўйнаган кўпроқ наф беришига шубҳа йўқ.

Хавотир олганимиз рост – футболчиларимиз йирик ҳисобда имкониятни бой беришини ўйлаётгандик. Лекин ундай бўлмади. Атиги битта тўп фарқ қилди. Бунда ҳам ўша фарқли тўпни ўз дарвозамизга ўзимиз киритиб қўйдик, шу ҳолат рўй бермаганида мағлубият сўзи ҳам бўлмаслиги мумкин эди. Кўнглимиз тўқлиги эса термамизга янги таклиф этилган Сречко Катанец учун янги шогирдларининг имкониятларини кузатиш, терма таркибининг пилус ва минус тарафларидан хулоса чиқаришга имкон яратилди. Энг муҳими, таниқли хорижлик мутахассис футболчиларимиз савиясини пастга урмади, аксинча, Европа вакилларига қарши туриб бера олганликларига урғу берди.

Тан олайлик, Жаҳон майдонларида ҳужумкор ўйин кўрсатишимизга ҳали вақт бор. Купер иш бошлаганида ҳам ҳимоявий усулдан фойдаланишни, кучли рақибларни фақат шундай услуб билан енга олишга асосий эъти борини қаратганди. Бироқ унга вақт берилмади, “отни кечувда алмаштиришди”. Вадим Абрамов тактикасини тушуниб етгунимизча эса “поеьзд кетиб бўлди”. Мана энди Катанец олдида керагича вақт ҳам, имкон ҳам бор. Футболимиз мутасаддилари словениялик мураббий олдига тўрт йилдан кейин ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш вазифасини қўйишди. Бу мақсадда орада дуч келинадиган ҳар қандай мусобақанинг ҳар қандай натижаси олий улкан режаларига таъсирини кўрсатмаслигини инобатга олишди.

Швециядаги ўйиндан кейин кўнглимиз таскин топганлигининг яна бир сабаби Катанец битта ўйиндаёқ футболчиларимизнинг камчилигини айтиб бера олди – терма аъзоларида тезлик кам, тажовузкорлик етишмаяпти. Демак, бу камчиликлар устида ишлаш учун унда вақт ҳам, шароит ҳам бор (ЎФА раҳбарлари ҳар қандай шароитларни яратиб беришга тайёр!).

Ўртоқлик учрашуви.

ШВЕЦИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 2:1

Стокгольм. "Friends Arena" стадиони.

Бош ҳакам: Каи Эрик Стеен

Голлар: Исаак Кизе Телин (35) - Абдулла Абдуллаев (6-ўз дарв.), Элдор Шомуродов (70)

Швеция: Кристоффер Нордфельдт, Маттиас Йоханссон, Маркус Даниэльсон, Йоаким Нильссон, Мартин Олссон, Кен Сема, Маттиас Сванберг, Йенс Каюсте, Йеспер Карлссон, Исаак Кизе Телин, Робин Куайсон

Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Фарруҳ Сайфиев, Абдулла Абдуллаев, Достон Турсунов, Одил Ҳамробеков, Отабек Шукуров, Ойбек Бозоров, Жалолиддин Машарипов, Фаррух Икромов, Элдор Шомуродов

Захира: Валижон Раҳимов, Санжар Қувватов, Ислом Қобилов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳусниддин Алиқулов, Дилшод Саитов, Аброр Исмоилов, Хожимат Эркинов, Санжар Қодирқулов, Акмал Мозговой, Азизбек Амонов, Игорь Сергеев.

Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА