Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол шарҳи: “Локомотив” Про-лига ғолиби, Испания, Шотландия ва Туркия “Евро-2024” йўлланмасини нақд қилди
10:02 / 2023-10-16

Ўтган ҳафтанинг сўнгги кунлари мамлакатимиз ва кўҳна қитъада футбол бўйича бир қатор учрашувлар ўтказилди.

Албатта, юртимиз футбол ихлосмандлари учун қизиқарли бўлган ўзбек футболида ҳам кутилмаган янгиликлар содир бўлди. Жумладан, Про-лига баҳсларининг 21-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Юниред” баҳсида "темирйўлчилар" 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу натижа эса “Локомотив” учун бу йилги мавсумни чемпион сифатида якунлашига сабаб бўлди. Шунингдек, ушбу учрашув Марат Бикмаев учун футболчилик фаолиятидаги сўнггиси бўлди.

Суперлигада юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш мақсадида Фарғонанинг “Нефтчи” клуби ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ушбу учрашувда мезбонларга Ўш шаҳрининг “Алай” клуби рақиблик қилди. Тенг курашлар остида ўтган ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Бугун, 16 октябрь Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитой термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади. Мазкур баҳсда футболчиларимиз оқ либосда ҳаракатланади. Шунингдек, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси навбатдаги ўртоқлик учрашувида “Париж-2024” Олимпиада ўйинларига йўлланмани нақд қилган Миср ёшлар термасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида бошланди. Мазкур баҳсда футболчиларимиз кўк-оқ либосда ҳаракат қилади. 

2024 йилнинг 14 июнь - 14 июль кунлари Германияда футбол бўйича Европа чемпионати ўтказилади.

Шу кунларда Европа қитъасида терма жамоалар мазкур мусобақанинг финал босқичига чиқиш учун саралаш баҳсларида иштирок этмоқда. Саралашнинг 8-туридан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда. Ушбу баҳсларнинг энг асосийси “А” ва “D” гуруҳларида бўлиб ўтди.

Унга кўра, “А” гуруҳида Испания сафарда Норвегияни 1:0 ҳисобида таслим қилди. “D” гуруҳида эса Туркия терма жамоаси ўз майдонида Латвия устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди, Хорватия эса сафарда Уэльсга 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Мазкур натижадан сўнг, “А” гуруҳида Испания термаси очколарини сонини 15 тага етказди ва “Евро-2024” йўлланмасини нақд қилди. Ҳозирда Испания терма жамоаси Шотландия билан бир хил очко тўплаган ва ўзаро ўйинларга кўра биринчи ўринда турибди. Шотландия ҳам Испания каби Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритган. “D” гуруҳида эса Туркия термаси сўнгги натижадан сўнг 16 очко билан биринчи ўринни нақд қилди қитъа биринчилигига йўл олди.

Маълумот учун, саралаш босқичида қатнашаётган терма жамоалардан биринчи бўлиб, Франция, Португалия ва Бельгия муддатидан олдин финалга йўлланмани қўлган киритган эди. Энди улар қаторига Испания, Шотландия ва Туркия термалари қўшилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, саралашда ўнта гуруҳдан иккитадан жамоа финал босқичига йўл олади. Улар қаторига Миллатлар лигасидан учта мамлакат терма жамоаси ва мезбон – Германия қўшилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА