Футбол. Рауф Инилеев устозлигидаги ёшлар (U-18) термамиз Беларусга боради
18 ёшгача бўлган терма жамоамиз таниқли мутахассис Рауф Инилеев қўл остида тайёргарликни давом эттиради.
Вакилларимиз шу йилнинг 5-14 февраль кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ривожланиш кубоги” халқаро турнирида иштирок етади. Турнирда ўнта терма жамоа кураш олиб боради. Ёшларимиз мусобақанинг “Б” гуруҳида майдон эгаларининг 16 ёшгача бўлган термаси, Молдова, Баҳрайн ва Исроил жамоаларига қарши майдонга тушади. Фақат гуруҳ ғолибигина мусобақа ғолибини аниқловчи финал йўлланмасини қўлга киритади.
Гуруҳлар билан танишинг:
“A” гуруҳи
Беларусь Республикаси (U-17)
Қозоғистон
Озарбайжон
Тожикистон
Эрон
“Б” гуруҳи
Беларусь Республикаси (U-16)
Молдова
Баҳрайн
Ўзбекистон
Исроил.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА