Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати – Суперлига ўйинларининг бошланишига саноқли кунлар қолганда жамоалар асосий таркиб футболчилари ва уларнинг қайси рақамларда ҳаракатланиши тўғрисидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка тақдим этишни бошлаб юборди.
Хусусан, жорий йилги Суперлига мавсумида чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида талқин этилаётган пойтахтимизнинг "Пахтакор" клуби янги мавсум учун қайдномани эълон қилди.
Унга кўра, дарвозабонлар 12-Владимир Назаров, 35-Санжар Қувватов.
Ҳимоячилар 3-Шаҳзод Азмиддинов, 4-Заид Таҳсин (Ироқ), 5-Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7-Ҳожиакбар Алижонов, 8-Дилшод Саитов, 20-Дилшод Абдуллаев, 34-Шерзод Насруллаев, 55-Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Ярим ҳимоячилар 9-Иброҳим Ибрагимов, 10-Акмал Мозговой, 11-Ҳожимат Эркинов, 17-Достон Ҳамдамов, 21-Башар Ресан (Ироқ), 23-Абдурауф Бўриев, 27-Сардор Собирхўжаев, 50-Фламарион (Бразилия), 77-Ойбек Бозоров.
Ҳужумчилар 14-Рустам Турдимуродов, 19-Пётр Пажишек (Польша).
Яна бир гап. "Пахтакор" футболчилари янги мавсумни тўқ кўк (ёки индиго) ва оқ рангли либосларда ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Суперлига ўйинларининг 1-тур ўйинлари 27 февраль-1 март кунлари ташкил этилади. “Пахтакор” 27 февраль куни Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилади.
Т.Рўзиев, ЎзА