Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: “Париж-2024”да антидопинг қоидаларига амал қилиш ғалабанинг муҳим омили ҳисобланади
11:10 / 2024-06-06

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг “Париж-2024” Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритгани мамлакатимиз спорт ҳаётида тарихий воқеалик бўлди.

Маълумки, шу кунларда ўзбек спортида янги саҳифа очган футбол бўйича Олимпия терма жамоаси аъзолари пойтахтимизда ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этмоқда.  

Футболчиларни “Париж-2024” яшил майдонларида кечадиган муросасиз баҳсларга жисмоний ва руҳий жиҳатдан муносиб тайёргарликка эга бўлиши билан бирга, уларда антидопинг қоидаларига амал қилиш маданиятини янада мустаҳкамлаш ҳар бир ўйинда ғалабага эришишнинг муҳим омили саналади.  

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги мутахассислари Олимпия ўйинларида ватанимиз шарафини ҳимоя қиладиган футболчилар билан ўтказган учрашувда футболчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, допинг синама топшириш жараёнида нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратиш борасида назарий машғулотларни олиб борди.

Машғулотлар давомида “Париж-2024” ўйинларида допинг назоратини олиб борадиган WАDА офицерлари билан мулоқот, уларнинг ўзаро муносабатлари бўйича тавсияларга эга бўлди.  

Эслатиб ўтамиз, Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган Темур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзолари жорий йилнинг 7 ва 10 июнь кунлари пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида Мали U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйинларида майдонга тушади.  

Т.Рўзиев,

ЎзА