Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: "Париж-2024" сари йўл “Жар”дан бошланади
10:06 / 2023-09-06

Бугун, 6 сентябрь куни Тошкентда Осиё кубоги U-23 саралаш баҳсларига старт берилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси "Париж-2024" йўлидаги илк саралаш баҳсини Афғонистон U-23 терма жамоасига қарши ўтказади.  

Учрашувни ҳиндистонлик Пранджал Банерджи бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга ҳамюрти Дутта ва Фаластин вакили Ашраф Абузубайда ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам эса Ханна Хаттаб Суриядан.  

Эслатиб ўтамиз, Осиё кубогининг саралаш босқичида Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг барча учрашувлари пойтахтимиздаги “Жар” стадионида бўлиб ўтади. Ҳамюртларимиз 9 сентябрь куни бўладиган 2-турда Гонконг билан куч синашса, 12 сентябрь куни Эрон терма жамоасига қарши майдонга тушади.  

 

Т.Рўзиев,

ЎзА