Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Ўзбекистон U23 термаси Осиё кубогининг энг қиммат жамоаси
15:23 / 2024-04-16

Халқаро футбол оламида мамлакатларнинг ички чемпионатлари, нуфузли мусобақалар, футболчиларнинг трансфер баҳолари ҳақидаги турфа маълумотларни чоп этиб келаётган «Transfermarket» сайти айни кунларда Қатарда ўтказилаётган Осиё кубоги баҳсларида иштирок этаётган 16 та миллий терма жамоаларнинг умумий трансфер баҳосини эълон қилди.

Эътиборли жиҳати, ушбу рўйхатда Тимур Кападзе бош мураббийлигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 15,85 миллион еврога баҳоланган тарзда "Париж-2024" Олимпия ўйинлари саралашида қатнашаётган энг қиммат U23 терма жамоаси сифатида эътироф этилди.

Ўзбекистон U23 терма жамоасидан кейинги поғоналардан жой олган Япония футбол жамоаси 12,6 миллион, Жанубий Корея 9,68 миллион еврога баҳоланди. Шунингдек, ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчилигига даъвогар бўлган Австралия 6,68 миллион, Иордания 850 минг еврога лойиқ кўрилган.

Мамлакатимиз футбол жамоаси билан бир гуруҳдан жой олган Малайзия 1,98 миллион, Қувайт 1,98 миллион евро ҳолатида баҳоланган бўлса, Вьетнам U23 терма жамоасининг нархи 2,18 миллион евро сифатида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U23 терма жамоаси эртага, 17 апрель куни «Д» гуруҳидаги илк ўйинни Малайзия вакилларига қарши ўтказади.

 

Т. Рўзиев, ЎзА