English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бугун Словакия билан куч синашади
10:57 / 2025-02-10

Айни кунларда футбол бўйча Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтаётган халқаро ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда. Жорий йилнинг апрель ойида Саудия Арабистонида ўтказиладиган U-17 Осиё Кубогига тайёргарликнинг муҳим босқичи бўлган ушбу йиғин доирасида Ислом Исмоилов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси “Antalya Youth Cup” халқаро турнирида иштирок этади.

Бугун, 10 февраль куни ушбу турнир доирасидаги илк ўйин Словакияга қарши ўтказилади. Ҳамюртларимиз мазкур турнирда Марокаш ва Чехия ўсмирлар терма жамоалари билан ҳам куч синашади.

Т.Рўзиев, ЎзА