Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Ўзбекистон терма жамоаси бош шифокори Қатарда тақдирланди
09:29 / 2023-03-07

Қатар давлатида Осиё футбол конфедерациясининг 7-Халқаро тиббий конференциясида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош шифокори Алишер Ариповга “Юқори даражадаги кўрсатган тиббий хизматлари учун” мукофоти топширилди.

Ташкилотга аъзо мамлакатларнинг тиббиёт мутахассислари иштирок этган 7-Халқаро тиббий конференциясида мутахассисларга соҳадаги янгиликлар ва ўзгаришлар ҳақида маълумотлар берилди.  

Бир қанча мавзулар юзасидан илмий-амалий семинарлар ташкил этилди. Ёш шифокорларга тажрибали мутахассислар томонидан билим ва кўникмалар улашилди, дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабарида.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА