Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Ўзбекистон –Исроил ўйинини аргентиналик ҳакамлар бошқариб боради
11:11 / 2023-05-30

Хабар берганимиздек, 31 май куни тун соат 02.00 да Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 Жаҳон чемпионатининг нимчорак финалида Исроил терма жамоасига қарши ўйинни ўтказади.

Миллионлаб футбол мухлислари диққат марказида бўлган мазкур ўйинда Равшан Ҳайдаров шогирдлари оқ либосда, дарвозабонимиз сариқ либосда майдонга тушади.  

Учрашувни аргентиналик Фалкон Яел бош ҳакам сифатида бошқариб боради. Унга қанотларда ҳамюртлари Дел Ессо Максимилиано ва Родригез Факундо ёрдам кўрсатади. Захирадаги ҳакам вазифасини гватемалалик Лопез Кастельянос олиб боради.  

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА