Футбол: Олимпиячиларимиз Қатар билан куч синашади
Нигоҳини Париж-2024 Олимпия ўйинларига қаратган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу кунларда бош мураббий Тимур Кападзе етакчилигида Қатар яшил майдонларида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.
Хабар берганимиздек, олимпиячиларимиз мазкур йиғин давомида Қатар Олимпия терма жамоаси билан назорат учрашувларида майдонга тушмоқда.

Дастлабки ўйинда томонлар муроса йўлини (1:1) танлаганди. Ўша учрашувда Қатар дарвозасига киритилган голга терма жамоамиз футболчиларидан Алишер Одилов муаллифлик қилганди.
Ҳамюртларимиз бугун, 26 март куни Қатар олимпиячилари билан иккинчи назорат учрашувида куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қатарда ўтадиган ушбу ўйин Тошкент вақти билан 23:30 да бошланади.
Т. Рўзиев, ЎзА