English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: олимпиячиларимиз бугун Малига қарши майдонга тушади
07:37 / 2024-06-07

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 24 июлидан 10 августга қадар Париж шаҳрида XXXIII ёзги Олимпия ўйинларининг футбол мусобақалари бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ҳам иштирок этади.

Тимур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадага тайёргарлик доирасида Мали термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. Мазкур учрашувларнинг дастлабкиси, бугун «Бунёдкор» стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00 да ташкил этилса, иккинчи ўйин 10 июнь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси «Париж-2024» Олимпия ўйинлари футбол мусобақасининг «C« гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси термалари билан рақобатлашади. Футболчиларимизнинг ушбу мусобақадаги биринчи ўйини 24 июль куни Испанияга қарши ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА