Хабарингиз бор, бугун ОФК қароргоҳида ОЧЛ ва ОФК кубоги ўйинларига қуръа ташланди.
ОЧЛда иштирок этадиган “Пахтакор” ва иштирок этиши эҳтимоли бўлган “Насаф”нинг рақибларини билиб олдик. Хўш, ОФК Кубогида аҳвол қандай?
Бу йил ОФК Кубогида Ўзбекистон клубларига битта жой берилган. Агар "Насаф" клуби 15 март куни сафарда БААнинг "Банияс" жамоаси устидан ғалаба қозонгудек бўлса, мазкур жамоа фаолиятини ОЧЛнинг гуруҳ ўйинларида давом эттиради. Бу вазиятда ОФК Кубогида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси қатнашади. Мабодо қаршиликлар БААдан мағлуб ҳолда қайтсалар, у ҳолда ОФК Кубогида тўп суришади. Демак, “Насаф” нинг сафарда ғалаба қозониши яна бир клубимиз учун халқаро майдон “эшигини очади”.
ОФК Кубоги қуръаси натижалари:
"A" гуруҳи
"Ал Ансор" (Ливан)
"Ал Сииб" (Уммон)
"Жабла" (Сурия)
"Кувайт СК" (Кувайт)
"B" гуруҳи
"Ал Риффа" (Баҳрайн)
"Шабаб ал Ҳалил" (Фаластин)
"Дофар клуб" (Уммон)
"Араби СК" (Кувайт)
"C" гуруҳи
"Тишрин" (Сурия)
"Нежман" (Ливан)
"Ист Риффа" (Баҳрайн)
"Ҳилол Алқудс" (Фаластин)
"D" гуруҳи
"Гокулам Керала" (Ҳиндистон)
"Башундара Кингс" (Бангладеш)
"Мазия Спортс" (Мальдив)
Плей офф ғолиби (Ҳиндистон/Бангладеш/Мальдив/Непал/Сурия/Бутан)
"E" гуруҳи
"Насаф" ёки "Сўғдиёна" (Ўзбекистон)
"Олтин Аср" (Туркманистон)
ЦСКА (Тожикистон)
"Нефтчи" (Қирғиз Республикаси)
"F" гуруҳи
"Хўжанд" (Тожикистон)
"Дордой" (Қирғиз Республикаси)
"Копетдағ" (Туркманистон)
"G" гуруҳи
"Кайа ФС" (Филиппин)
"Бали Юнайтед" (Ҳиндистон)
"Кедаҳ Дорул Аман" (Малайзия)
Плей офф ғолиби (Камбоджа/Лаос)
"H" гуруҳи
"Куала Лумпур Сити" (Малайзия)
"Шан Юнайтед/Айевади Юнайтед" (Мьянма)
"Тампинес Роверс" (Сингапур)
"ПСМ Макассар" (Индонезия)
"I" гуруҳи
"Виеттел" (Вьетнам)
"Хоуганг Юнайтед" (Сингапур)
"Пном Пен Краун" (Камбоджа)
"Хантарвади Юнайтед" (Мьянма)
"J" гуруҳи
"Истерн Лонг Лайонс" (Гонконг)
"Маст" (Макао)
"Тайнан Сити" (Хитой Тайпейи)
Плей офф ғолиби (Гонконг/Мўғулистон)
ОФК Кубогининг барча ўйинлари жорий йилга белгиланган. Гуруҳ босқич ўйинлари 18 майдан 30 июнгача, минтақалар бўйича ярим финал ва финал учрашувлари 9-10 августга белгиланган. Ҳал қилувчи финал баҳси эса 22 октябрга режалаштирилган.
Ойбек ЮНУСОВ, ЎзА