French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: ЎФА келишилган ўйинларда иштирок этганларни жазолади
10:14 / 2023-08-25

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекцияси томонидан тақдим этилган “Andijon SGS” клуби футболчилари ҳамда Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Лочин Долимовнинг келишилган ўйинларда иштирок этганлиги тўғрисидаги иш кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Про лигасида ҳакамлик қилиб келган Л.Долимов ўзининг таниши орқали хориждаги А. исмли шахс билан телеграм мессенжерида алоқа ўрнатиб, келишилган ўйинларни ташкил этишга уринган. Шунингдек, Л.Долимов “Andijon SGS” клубининг футболчилари Шахбозбек Жумабоев, Дилмурод Абдуқаҳҳоров ва Жавоҳир Қиличев билан тил бириктирган ҳолда 2023 йил 25 май куни Про лига доирасидаги “Navbahor Farm” ва “Andijon SGS”  ўртасидаги учрашувнинг натижасига таъсир ўтказиб, учинчи шахслар ёрдамида букмекерлик конторалари орқали пул тикиб, моддий манфаат кўрган.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ҳаками Л.Долимовни ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларини бузгани учун айбдор, деб топди. Унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси қўлланилди.  

Шунингдек, “Andijon SGS” клуби футболчиси Ш.Жумабоев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига асосан айбдор деб топилиб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.  

Юқоридагилар билан бирга, футболчилар Д.Абдуқаҳҳоров ҳамда Ж.Қиличев ЎФА Интизом кодексининг тегишли бандларига кўра, айбдор деб топилиб, Д.Абдуқаҳҳоровга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси, Ж.Қиличевга нисбатан эса футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланди.  

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича FIFA, OFK, “Sportradar” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганини маълум қилади.  

 

ЎФА матбуот хизмати.