Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол мутасаддилари ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашди
10:34 / 2023-06-01

Халқаро болалар кунига бағишлаб ФИФАнинг “Football for schoolʼs” дастури доирасида пойтахтимиздаги “Primary school kindergarten” футбол мактабида байрам фестивали ташкил этилди.

Дастлаб ўғил-қизлар гуруҳларга бўлиниб, мураббийлар назоратидаги машғулотларда қатнашди. Болаларга футболнинг техник элементлари юзасидан кўникмалар берилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов етакчилигидаги мутахассислар ўқувчилар билан самимий суҳбатлашди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни футбол тўгаракларига жалб қилиш, мактабда илғор тажрибаларни жорий этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тадбир якунида иштирокчи ўқувчиларга эсдалик совғалар улашилди.

 

Т. Рўзиев, ЎзА