English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол мусобақасига қуръа ташланди
10:40 / 2026-02-14

Андижонда қизлар ўртасида “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” учун мини футбол мусобақасининг вилоят босқичига старт берилди.

Мусобақадан мақсад қизлар ўртасида оммавий спорт турлари, хусусан, футболни ривожлантириш, футбол билан шуғулланувчи қизлар қамровини кенгайтириш,  футбол мусобақаси орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда иқтидорли ёш футболчи қизларни аниқлашдир. 

Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган вазир кубоги мусобақаларида, умумтаълим мактабларининг 7-11 синф қизларидан тузилган, туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 16 жамоа қатнашмоқда.

Дастлаб Андижон вилояти мактабгача ва мактаб таълими, спорт бошқармалари, Андижон футбол федерацияси масъул ходимлари, шунингдек, жамоалар мураббийлари ҳамда сардорлари иштирокида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

[gallery-27659]

Очиқ ва шаффоф тарзда ўтказилган қуръа натижаларига кўра 16 та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун баҳс олиб боради. 

Вазир кубоги учун мусобақанинг вилоят босқичи ўйинлари 18 февралга қадар давом этади. 

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (фото), ЎзА