Хабарингиз бор, айни пайтда Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААнинг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда. Миллий терма бош мураббийи йиғинга асосан маҳаллий футболчиларни жалб этди. Бироқ ўзи Дубайга етиб кела олмади, сабаби унда Cоvid-19 билан боғлиқ муаммо туғилди.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Сречко Катанес Дубайдаги йиғинга Словениядан етиб келиши режалаштирилганди. Бироқ, бевосита кетиш олдидан ўз юртида топширилган тест мусбат натижани келтириб чиқарган. Шу тариқа, словениялик мутахассис ўз уйида карантин ўташга мажбур бўлди. Унинг соғлиги тиклангунга қадар эса терма машғулотларини ёрдамчи мураббийлар бошқариб туради.
Шунингдек, делегациямиз Дубай шаҳрига етиб боргач, унинг барча аъзолари ПЦР тест топширган. Тестлар натижасига кўра, Ҳожимат Эркиновда мусбат жавоб қайд этилган. Шу сабабли у белгиланган тартибда, жамоадан ажратилган ҳолга карантин ўташни бошлади. Карантин муддати якунига етгач, футболчимиз қайта тест топширади ва натижадан келиб чиқиб кейинги режаларда иштирок этади.