Футбол: Миллий терма жамоамиз кичик турнирда иштирок этади
Фабио Каннаваро бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида Дубайдаги халқаро турнирда иштирок этади.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарига кўра, 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган мамлакатимиз футболчилари жорий йил ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Дубайдаги халқаро ўртоқлик турнирида майдонга тушади.
Турнирда Жаҳон чемпионати иштирокчилари — Ўзбекистон, Эрон, Миср ва Кабо-Верде терма жамоалари куч синашади.
Учрашувлар Доҳадаги “Ал-Наср” клубига қарашли “Ал-Мактум” стадионида бўлиб ўтади.
Т.Рўзиев,
ЎзА