Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол майдонида нотариуслар беллашди
15:17 / 2022-02-13

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманида мини футбол бўйича “Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубоги” турнирининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилган турнирда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм ва Бухоро вилоятлари Нотариал палаталари ҳудудий бошқармалари жамоалари иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувлар якунида Хоразм вилояти жамоаси рақиблари устидан ғалаба қозониб, ҳудудий босқичнинг ғолиби бўлди.

Ушбу жамоа жорий йилнинг 26 февраль куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси кубоги” турнирининг финал баҳсида иштирок этади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА