Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: "ЖЧ-2026"да қатнашадиган жамоалар саватчаларга тақсимланди
10:25 / 2025-11-26

2026 йили Америка қитъасининг 3 та мамлакати стадионларида ташкил этиладиган навбатдаги жаҳон чемпионати ўйинларига қуръа ташлаш маросими жорий йилнинг 5 декабрь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган “The Kennedy Center” мажмуасида ўтказилади.

Куни кеча Халқаро футбол федерациялари ассоциацияси (ФИФА) жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган 42 та ва бу йўлда кураш олиб бораётган омадли 6 та жамоаларининг қуръа саватчалари ҳақидаги маълумотни эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 та мамлакат футбол жамоалари қаторида 3-саватчадан ўрин олди.

Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни ўтадиган қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ФИФА томонидан махсус таклиф этилган ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этиши кутилмоқда.

Т.Рўзиев, ЎзА