Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Футбол: Жаҳон чемпионатлари келажакда Марказий Осиёда ўтказилади
12:31 / 2023-07-22

Марказий Осиё мамлакатлари футбол ассоциациялари жаҳон чемпионатларини келгусида ҳамкорликда ўтказиш ғоясини илгари сурди

Қирғиз Республикасининг Иссиқкўл вилоятида Марказий Осиёнинг туркийзабон давлатлари футбол ассоциациялари мутасаддилари иштирокида ўтган саммитда ушбу масала кўриб чиқилди.

Муҳокамалар давомида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, дейилади https://kfu.kg сайти хабарида.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этган саммитда томонлар ҳар бир футбол ассоциациясининг ривожланишидаги асосий омиллар инфратузилмани яхшилаш, кадрлар салоҳиятини ошириш билан боғлиқлигини таъкидлашди.

Ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш минтақа учун муҳим аҳамиятга эга эканлиги қайд этилиб, ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро турнирлар, турли ёш тоифасидаги жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини биргаликда ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

 

Т.Рўзиев,  

ЎзА