Футбол: Исломбек Исмоилов шогирдларини жаҳон чемпионати иштирокчилари кутмоқда
Жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарда футбол бўйича 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси “J” гуруҳида Парагвай, Панама ва Ирландия термалари билан рақобатлашади.
Айни кунларда дунё биринчилигига муносиб тарзда тайёргарлик кўраётган терма жамоамиз навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини 18-31 октябрь кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрида ўтказади.
Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз йиғин доирасида U17 жаҳон чемпионати иштирокчилари — Венесуэла, Кот-дъИвуар ва Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади. Ушбу учрашувлар “Ал-Ҳамрия” стадионида ўтказилади.
20 октябрь: Ўзбекистон — Венесуэла
23 октябрь: Ўзбекистон — Кот-дЪИвуар
29 октябрь: Ўзбекистон — Буркина-Фасо
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА